Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Ўзбек дзюдосида ўзгариш. Федерацияга вақтинча раис вазифасини бажарувчи тайинланди

Баҳо:
+ | -

Кеча пойтахтимиздаги Осиё дзюдо марказида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Сир эмаски, ўзбекистонлик дзюдочилар Олимпия ва Осиё ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келадилар. Олдинда муҳим мусобақа – Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари бизни кутиб турибди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Мўминов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раҳбар сайланиши лозим эди. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала шу бўлди.

Йиғилиш қатнашчиларининг таклиф ва мулоҳазалари, фикрлари инобатга олиниб, Ўзбекистон дзюдо федерациясига Олимпия ўйинлари совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Армен Багдасаров вақтинчалик раис вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

Шунингдек, конференция давомида Фарход Тўраев Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланиб, спортчиларимизни бевосита Осиё ўйинларига тайёрлайдиган бўлди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида федерациянинг янги раҳбари олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Осиё ўйинларида натижалар самарадорлигини ошириш, дзюдонинг оммавийлигини янада кўтариш, бу борада спортнинг ушбу тури оммавийлигини керак бўлса футболдан ҳам ошириш асосий вазифа қилиб белгиланди.

Унга кўра, яқин вақт ичида мамлакатимизда дзюдони ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Янги раҳбарият олдига Республикамиз бўйлаб селекция ишларини кучайтириш, жисмоний бақувват ёшларни топиб, уларни янги ном сифатида терма жамоага тайёрлаб бериш вазифаси қўйилди. Бугунги кунда олиб борилаётган сиёсатга монанд, дзюдо ҳам аҳоли орасида энг қуйи бўғиндан, яъни мактабгача таълим муассасасидан бошлаб ривожлантирилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:58, 29.06.2018.
Ўқилди: 2923 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.