ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуиджи Коллина жаҳон чемпионатида қўлланилаётган видеотакрорлар тизимига баҳо берди.
«VAR идеал ҳолатда эмас, аммо унинг ёрдамида чиқарилаётган қарорларнниг 99,3 фоизи тўғри бўлмоқда. Бу эса идеалга жуда яқин демакдир. Видеотакрорларни кўриш учун кетадиган вақт бизни хавотирга солаётганди. Лекин ўйин вақти Бразилияда ўтган ЖЧ-2014дагига нисбатан кўпроқ бўлмоқда. Компенсация вақтини ҳисоблашда ҳакамлар аниқроқ қарор чиқаришмоқда.
Биз VAR ёрдамида текширилган 335та вазиятни кўриб чиқдик. Битта ўйинда ўртача 3,2та сариқ карточка кўрсатилаётгани — клублар ўртасидаги халқаро ва миллий чемпионатлар даражасига тенгдир. Учта қизил карточка эса футболчиларнинг ўзаро ҳурмати жойида эканини кўрсатмоқда», – деди Коллина.