Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида бўладиган Португалияга қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Роналду – жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири, лекин биз рақибнинг ҳар бир ўйинчиси ва яхлит Португалияга аҳамият қаратамиз. Роналду нафақат ажойиб ўйинчи, балки у сардор ва терма жамоа етакчиси. Унинг ҳаракатларини чеклаб қўйиш учун биз жамоавий ҳаракат қилишимиз керак. Эртага ажойиб ўйин бўлади. Ўйиннинг савияси қандай бўлишини эса эртага билиб оламиз.
Ўз мақсадимизга эришиш учун бу қадар яқин келмагандик. Бизда бу ўйинга нисбатан хотиржамлик мавжуд. Ўйинчилар учун имконият яратишимиз керак.
Ўйиндан кейин нималар юз бериши мумкинлиги ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиляпман. Эртанги ўйин бошқа саҳифа бўлади. Статистик ва башоратларга биз таянмаймиз. Руҳий тайёргарлик ва жамоавий ўйин — эртага биз майдонда намойиш қилишимиз керак бўлган жиҳатлар», – деди Табарес.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай – Португалия баҳси 30 июняь куни Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.