Сенегал футбол Федерацияси вакили Кара Тиуне карточкалар сони ҳисоби бўйича чемпионатни тарк этиш қоидасини ўзгартириш таклифини берди.
ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи якунларига кўра, Сенегал ва Япония бир хил очко ва натиаларга эришдилар, аммо камроқ сариқ карточка олган японлар мусобақада иштирокини давом эттирадиган бўлдилар, сенегалликлар уйга қайтдилар. Бунда японлар Польшага қарши ўйиннинг (0:1) 75-дақиқасидан бошлаб ҳужум қилишдан тўхтади.
"ФИФА келаакда бундай термаларни жазолаши керак. ФИФА янги қоидалар жорий қилди, аммо бу фэйр-плей ҳамма муаммоларни ечяптими?"
Ўйиндан сўнг Японияга ҳам, Польшага ҳам ҳеч қандай чора кўрилмади. Ўйинга бундай муносабат учун мураббийларни ёки умуман жамоаларни жазолаш керак", - дейди Тиуне.
Сенегал ФФ бу борада ФИФАга иккита хат юборди.
"Бизнингча, Колумбия Сенегал дарвозасига гол урганини билгач, Япония ўйинни мутлақо ташлаб юборган, чунки бу уни қониқирар эди. БУ футбол принципларига тўғри келмайди.
Бундан ҳам қизиғи, Япония бош мураббийи бу фактни инкор қилмади. Ўйинан сўнг матбуот анжуманида 0:1 ҳисобини ушлаб қолишга ҳаракат қилганини айтди.
Сенегал футбол Федерацияси Япониянинг фэйр-плей қоидаларига амал қилмаганидан афсусланади. У ўзининг жазоланмаганини ҳис қилди. БУ вазиятда карточкалар ҳисоби қоидаси ўз аҳамиятини йўқотади", - дейилади иккинчи хатда.