Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун мусобақа доирасида босқон улоқтириш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Регина Адашбоева 63.86 метр натижа қайд эта олди ва ўз йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.
Ушбу муваффақият спортчимизга Осиё чемпионатининг олтин медалидан ташқари Буэнос-Айресдаги III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этди.
Регина Адашбоеванинг лицензияси Ўзбекистон спорт делегацияси учун Аргентина Олимпиадасидаги 27-йўлланма бўлди.