Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Таэквондо билан танишиш боғчадан бошланади

Баҳо:
+ | -

Республикамизнинг турли ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида таэкондо WTFни оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятидаги таэквондо мураббийлари болажонлар билан учрашиб, турли кўргазмали чиқишларни намойиш этишди. Косонсой туманида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида эса мураббий Достон Ҳакимов ёш авлод вакилларига таэквондо сир-асрорлари бўйича сабоқ берди. Шунингдек, Чуст туманидаги МТМда Зуҳра Махсимчаева, Наманган шаҳридаги 55-сонли МТМда Олимпия захиралари коллежи мураббийлари Мирлазиз Шоматов, Аҳрор Самиев ва Даврон Соаталиевлар болажонларга спортнинг ушбу тури бўйича ўз маҳоратларини кўрсатиб беришди.

Қашқадарёнинг Чироқчи туманида жойлашган 5-сонли МТМда эса Бобур Бурхонов «Таэквондо билан дўстлик» тадбирини ўтказди. Унда кўргазмали чиқишлар ўтказилди ва болакайлар учун янги таэквондо гуруҳи ташкил қилинди.

Бундай тадбирлар Республикамизнинг турли ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:09, 06.07.2018.
Ўқилди: 2068 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.