Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Буэнос-Айрес Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Унда ўзбекистонлик ёш атлетлар ҳам иштирок этишди.

Эътиборлиси, ушбу нуфузли мусобақада уч нафар спортчимиз – Регина Адашбоева (босқон улоқтириш), Роксана Худоярова (учхатлаб сакраш) ва Умид Ҳасанов (босқон улоқтириш) белгиланган меъёрни бажариб, октябрь ойида Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Бугун терма жамоамиз аъзолари мусобақадаги иштирокларини якунлаб, юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва енгил атлетика федерацияси мутасаддилари, мураббийлар, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

«Мусобақа ҳис-ҳаяжонли дамларга бой бўлди. Осиё чемпионати олдидан жуда ҳаяжонлангандим. Аммо, якунда ўз мақсадимга етдим ва ватанимиз учун муҳим бўлган йўлланмани қўлга кирита олдим. Бу фақат бошланиши. Энди бизни Аргентинадаги Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Ўйинларгача қаттиқ тайёргарлик кўрамиз ва у ерда ҳам медаллар қўлга киритиб, юртдошларимизни хурсанд қилмоқчимиз», – деди Олимпия ўйинларининг бўлажак иштирокчиси Роксана Худоярова.

Қайд этиш лозимки, енгил атлетикачиларимизнинг лицензиялари орқали Ўзбекистон спорт делегациясининг Аргентина Олимпиадаси учун йўлланмалари сони 29тага етди. Ушбу кўрсаткич мамлакатимиз учун ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекорд ҳисобланади. Бунгача Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар Олимпиадасида кўпи билан 28 нафар спортчи билан иштирок этган. Ҳали олдинда сузиш, дзюдо ва теннис бўйича лицензиялар қўлга киритилиши эҳтимоли мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу натижа янада яхшиланиши аниқ.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:03, 06.07.2018.
Ўқилди: 3056 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.