Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

ЖЧ-2018. Англия, ниҳоят, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Россия майдонларида ўтаётган жаҳон чемпионатида учинчи ярим финалчи жамоанинг номи аниқ бўлди. Швецияга қарши бўлиб ўтган чорак финал баҳсида Англия терма жамоаси ишончли ғалаба қўлга киритди.

Томонлар бугунги учрашувни прагматик ўйин билан бошлаб беришди. Томонлар катта куч билан олдинга ташланишга шошилишмади. Ҳисоб эса "стандарт"дан сўнг очилди: бурчакдан етказилган узатмага Гарри Магуайр 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Бўлим сўнгида инглизлар ҳисобдаги фарқни оширишлари мумкин эди. Майдон марказидан етказилган узатма натижасида Стерлинг бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. "Сити" ҳужумчиси дарвозабонни алдаб ўтаётганида Ульсен тўпни бармоқлари билан қайтарди. Раҳим тўпни қайта эгаллаб, олдидаги ҳимоячини алдаб зарба беришга қарор қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди. Стерлинг Кейнга узатма берганида вазият муваффақиятли якунланиши мумкин эди.

Иккинчи бўлим аввалида шведлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши вазият яратишди. Чап қанотдан етказилган узатмага Маркус Берг дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни Пикфорд қайтариб қолди! Умуман олганда, бугунги ўйин қаҳрамони номига Англия терма жамоаси посбони муносиб бўлди.

Баҳснинг 59-дақиқасида Лингард рақиб жарима майдончаси бурчагидан узатма берди. Деле Алли 5 метрдан бош билан дарвозани ишғол қилди. Бу гол "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси учун ЖЧ-2018даги илк гол бўлди.

Кейинги дақиқаларда Жордан Пикфорд камида икки марта ажойиб сэйв намойиш қилди. Дастлаб 62-дақиқада чап қанотдан етказилган узатмани Маркус Берг 11 метрли нуқта устида бироз ортга узатди. Классоннинг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Швеция чап қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончасига етказилган узатмани Берг 11 метрли нуқта устида эгаллади ва дарҳол зарбаб ерди. Тўсин остига кираётган тўпни Пикфорд бармоқлари билан юқорига кўтариб юборди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Швеция терма жамоаси жиддий босим ташкил қила олмади, Саутгейт шогирдлари ғалабани хотиржамлик билан сақлаб қолишди.

Шу тариқа, Англия терма жамоаси 1990 йилдан бери илк марта Мундиалнинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

ЖЧ-2018. Чорак финал
Швеция – Англия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 30 Магуайр, 0:2 – 58 Алли.
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 90), Хендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88), Ларссон (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:58, 07.07.2018.
Ўқилди: 4430 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.