Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпионати финалчиси, Осиё чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги учинчи жангини 14 июль куни ўтказади.
Маълумотга кўра, Аҳмадалиев ўша куни аргентиналик Луис Фернандо Молинага қарши рингга кўтарилади.
Маълумот ўрнида, Аҳмадалиевнинг рақиби Молина бунгача профессионал рингда 12 та жанг ўтказган. Шу жангларнинг 7 тасида рақибларини мағлуб этган (2 тасида нокаут). Тўртта жангда эса имкониятни бой берган. Битта жангда дуранг қайд этган.
Муроджон эса профессионал боксда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган.