Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ботирали Эргашев: «Навбаҳор» чемпионлик учун курашади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси деярли икки ҳафта давомида Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказди.

Ушбу йиғин ЖЧ-2018 сабаб Pepsi Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилди ва август ойида Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди.

Қитъа мусобақаси дастуридан футбол турнири ҳам ўрин олган бўлиб, Жакарта шаҳрига 23 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган жамоалар ташриф буюради. Табиийки, улар орасида Ўзбекистон термаси ҳам бор.

Маълумот учун, 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган XII Осиё ўйинларида Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов мураббийлигидаги вакилларимиз чемпионлик шоҳсупасига кўтарилгандилар.

Мусобақа регламентига кўра, мураббийлар таркибга 3 нафар 23 ёшдан катта футболчиларни қўшиб олиш имкониятига эгалар. Демак, Равшан Ҳайдаров тез орада ана шу 3 футболчининг исм-шарифини ошкор қилади.

Биз йиғин якунида термамиз дарвозабони Ботирали Эргашев билан боғланиб, ундан интервью олдик. Мавсум кашфиётига айланган «Навбаҳор» посбони Суперлигада бир неча бор тур ва ой дарвозабони бўлишга эришди.

Ўз ўйинлари билан миллий жамоада ҳам жиддий рақобатни юзага келтира олди. Унинг жамоаси «Навбаҳор» турнир жадвалида 28 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. «Лочинлар» пешқадам «Пахтакор»дан 5 очко кам жамғаришган.

Эътиборлиси, наманганлик футболчилар худди «Пахтакор» сингари ўз дарвозаларидан 14та ўйинда 8та гол ўтказиб юборишган.

- Ботирали, таътил қандай ўтди? Жаҳон чемпионати сабаб юзага келган танаффус пайтидаги машғулотлар кўнгилдагидек кечдими?

- Қисқа муддатли таътилни ота-онам, оила аъзоларим даврасида ўтказдим. Аммо бу жараён узоқ давом этмади. Клуб ва олимпия жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинлари бошланиб кетди. Термамиз Осиё ўйинларига, клубимиз эса Суперлиганинг иккинчи давра учрашувларига тайёргарлик кўряпти.

Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилмоқда. Олдинда бизни мавсумнинг осон бўлмаган учрашувлари кутиб турибди. Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа олдига чемпион бўлиш вазифаси қў-йилган. Қолаверса, худди шундай вазифа клубимизда ҳам йўқ эмас.

Иккинчи давра ўйинлари олдидан жамоамиз турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Таркибда ўзгаришлар бўляпти. Сафимизга номдор футболчилар келиб қўшиляпти.

Ўйлайманки, мавсумнинг қолган учрашувларида ҳам мазмунли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хушнуд этишга интиламиз. Лекин осон бўлмаслиги ҳозирданоқ маълум. Боиси, давралар оралиғида қолган клублар ҳам ўз таркибларини сезиларли даражада кучайтириб олишди.

- Биринчи давра ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?

- Чемпионатимизда ижобий томонга ўзгариш бўлаётганини деярли ҳамма эътироф этяпти. Ҳақиқатан ҳам, миллий биринчилигимизда фақатгина ном ўзгаргани йўқ. Суперлига ўз номига мос тарзда ўтказиляпти.

Шунчаки, ўткинчи ўйинлар ҳақида гап бўлиши мумкинмас. Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган клублар ҳам етакчилардан бемалол очко тортиб олишяпти.

Қайсидир ўйиннинг ҳисоби у ёқда турсин, ҳаттоки, натижасини ҳам олдиндан тахмин қилиш қийин бўлиб бормоқда. Етакчи клубларимиз ҳам ўз майдонида очко йўқотмоқда. Бу ҳолат чемпионатимизга бўлган қизиқишни янада оширди. Буни стадионга келаётган мухлислар сонидан ҳам билиб олса бўлади.

Ўйлайманки, иккинчи давра учрашувлари бундан ҳам қизиқарли кечади. Шундай фикр юритишга етарлича асослар бор. Ўз ўрнида, бизнинг жамоада ҳам катта ўзгаришлар бўляпти.

Клубда ички муҳит аъло даражада, жуда яхши шаклланган жамоага эгамиз. Бунда мураббийларимизнинг роли катта бўлмоқда. Биз футболчилар олдимизга қўйилган мақсад йўлида меҳнат қиляпмиз.

- Биринчи даврада «Навбаҳор» учун кутилмаган натижа билан якунланган ўйинлар бўлдими?

- Албатта, бўлди. Масалан, «Сўғдиёна» билан кечган учрашувни бемалол кутилмаган ўйинлар қаторида биринчи ўринга қўйишим мумкин. Жиззахда кечган учрашув биз учун аламли мағлубият билан якунланди.

«Сўғдиёна»га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Лекин якунда майдон эгалари «камбэк»ни амалга оширишди ва 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

- Бунга ўзларинг сабабчи бўлдингларми ёки «Сўғдиёна» футболчилари фавқулодда кучли ўйин намойиш этишдими?

- Йўқ, ҳамма айб ўзимизда. Икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг футболчиларда хотиржамликка берилиш ҳолати кузатилди. Бундан эса мезбонлар унумли фойдаланиб қолишди.

- Иккинчи даврадан нималар кутяпсиз?

- Такрорлайман, кутилмаган ўйин-лардан ҳеч ким кафолатланмаган. Менимча, иккинчи даврада ҳам бундай натижа билан якунланадиган учрашувлар етарлича бўлади. Юқорида айтганимдек, жамоамизга янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Таркибни кучайтириш ҳолати бошқа клубларда ҳам кузатиляпти.

Бир нарсани ишонч билан айта оламанки, мухлислар иккинчи даврадаги ўйинлардан асло зерикиб қолишмайди. Қолаверса, олдинда иккинчи босқич учрашувлари ҳам бор.

Олти жамоа иштирокидаги совринли ўринлар учун кечадиган ўйинларни ҳам кўпчилик сабрсизлик билан кутяпти. Бундан ташқари, Осиё ўйинлари бор, футбол ихлосмандлари бу мусобақадан ҳам баҳра олишади. Биз футболчилар уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- «Навбаҳор» олдига қандай вазифа қўйиляпти?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:07, 12.07.2018.
Ўқилди: 4645 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.