Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

ОФК президенти Умид Аҳмаджоновни табриклади

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа CAFA президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновни CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан табриклади. 

Табрикномада шундай дейилади:

Ҳурматли Умид Аҳмаджонов!

Сизга ҳамда Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига 5-9 июль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида CAFA U-16 Championship мусобақасини муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни йўллайман.

Аминманки, Марказий Осиё футбол конфедерацияси Сизнинг раҳбарлигингиз остида минтақангизда футбол ривожи учун сезиларли ҳисса қўшишда давом этади.

Сиз билан яқин келажакда учрашишни интиқлик билан кутиб қоламан. Ўзимнинг илиқ тилакларим ила Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа”.

Шунингдек, ОФК бош котиби Дато’ Виндсор Жон ҳам CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ўз табригини йўллаган.

"Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасидаги CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан Сизни табриклаймиз ва Воҳид Карданининг мазкур мусобақа учун Тошкентга ташрифи чоғида унга кўрсатилган меҳмондўстлик ҳамда кўмак учун миннатдорлик билдирамиз.

Сизнинг Осиё футболи ривожи ва олға силжиши йўлида ОФКни давомий қўллаб-қувватлашингизни бундан кейин ҳам кутиб қоламиз. Ташаккур.

Ҳурмат ила Дато’ Виндсор Жон, Бош котиб", - дейилади табрикномада. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:00, 13.07.2018.
Ўқилди: 3321 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.