v
Хусусан, аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этувчи Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 16 июлдан 23 июлга қадар Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ташкил этилаётган халқаро турнирида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Бугун тонгда Илҳом Ханжариев бошчилигидаги терма жамоа аъзолари Қирғизистон пойтахти Бишкекка йўл олди.
Ушбу турнирда Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасига Қирғизистон ва Тожикистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари ҳамда Қозоғистоннинг U-17 аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси қуръа натижаларига кўра Осиё чемпионатининг саралаш босқичида Хитой, Иордания, Гуам ҳамда Шри-Ланка терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Саралаш ўйинлари 2018 йил 15 сентябрь кунидан 23 сентябрь кунига қадар Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида бўлиб ўтади.
Бишкекка йўл олган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасининг таркиби қуйидагича:
Дарвозабонлар:
Полюшкевич Ангелина “Севинч”
Давлатова Азиза “ТерДУ” (Сурхон)
Ҳимоячилар:
Косникова Марина “Бунёдкор”
Қўчқорова Севинч “АГМК”
Турсуналиева Фотима “АГМК”
Тошпўлатова Рушана “Севинч”
Алиева Дурдона “Севинч”
Ярим ҳимоячилар:
Содиқова Парвина “АГМК”
Турсуналиева Зухра “АГМК”
Хотамова Умида “Пахтакор”
Эркинова Камола “Пахтакор”
Баҳромова Азизахон “БЎСМ” (Оққўрғон)
Искандарова Нодира “Сўғдиёна”
Сайдуллаева Уғилой “Севинч”
Маматкаримова Зарина “Металлург”
Ҳужумчилар:
Жўрабаева Диёра “Навбаҳор”
Ораниязова Лейла “ИБЎСМ” (Тошкент вилояти)
Суюнова Ойсора “Локомотив”