“Манчестер Сити” “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, “шаҳарликлар” 24 ёшли футболчини трансфери борасида “қаймоқранглилар” вакиллари билан музокара олиб бормоқчи.
“Сити” Ковачич учун 80 млн фунт [яқин 90 млн евро] таклиф қилмоқчи.
Маълумот учун, Ковачич ўтган мавсум “Реал” сафида 36 та ўйинда қатнашди.













