Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлаган чемпион шахматчилар Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 7-15 июль кунлари Шри-Ланкада шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъамизнинг 15 мамлакатидан 450 нафардан ортиқ шахматчи қатнашган мусобақадан ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари юртимизга 34 та медаль билан қайтиб келишганди.

Бугун қитъа биринчилигида умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган шахматчиларимиз Миллий олимпия қўмитаси томондан тақдирланишди. Тантанали маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, ёш чемпионлар ва уларнинг ота-оналари, мураббийлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

«Сизлар бугунги кун қаҳрамонисизлар. Бунинг учун энг аввало ота-онангизга раҳмат айтишимиз лозим. Сизлар тенгдошларингизга ҳақиқий намуна бўла олдингиз. Айнан сизга қараб улар ҳам юқори мақсадлар сари интиладилар. Шахмат қийин спорт турларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун ақлан, рухан ва жисмонан кучли бўлиш лозим.

Насиб қилса, келажакда сизлардан ватанимиз ва жамиятимиз учун фойдаси тегадиган инсонлар етишиб чиқади», – деди Жасур Матчанов.

Шундан сўнг тадбир қаҳрамонларига Миллий олимпия қўмитасининг совғалари – Samsung Galaxy Tab E планшетлари тақдим этилди. Спортчиларимиз мураббийи Акмал Файзуллаев ҳам махсус совға билан тақдирланди.

Ҳумоюн Бегмуротов (2 олтин, 1 бронза): «Бугун биз учун яна бир ажойиб байрам уюштириб беришди. Бундай эътибордан жуда хурсандмиз. Ушбу эътироф, тилаклар бизга янада катта масъулият юклайди. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмасдан, ўз ўйинимни кучайтиришга ҳаракат қиламан. Орзуим – катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлиш».

Лайло Рустамова (МТРК журналисти): «Фарзандим Муҳаммадзоҳид Суяров илк маротаба мана шундай юқори савиядаги мусобақада – Осиё чемпионатида иштирок этди. У ишончимизни оқлади ва мусобақадан қуруқ қўл билан қайтгани йўқ. Бронза медали бўлсада, у совриндорлар қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлди. Умид қиламанки, кейинги мусобақаларгача у янада тажриба орттиради. У 2,5 йилдан буён шахмат билан шуғулланади. Тўғри, бу шахмат учун оз муддат. Шахматчи бола бошқалардан фарқ иқлади. Улар интеллектуал жиҳатдан кўп меҳнат қилишади. Баъзида биз болаларни дам олиши учун кўчага «ҳайдаб солишимизга» тўғри келади. Болада шахматомания «касаллиги» бўлмаса бундай тартибга сабри чидамайди.

Мамлакатимизда ғолиб ва совриндорларга қаратилаётган эътибор кишини хурсанд қилмай қолмайди. Миллий олимпия қўмитаси истеъдодларни оддий совғалар билан эмас, айнан улар учун керак бўлган мукофотлар билан тақдирламоқда. Масалан, эндиликда фарзандим оғир нотбукни кўтариб юрмайди. У партиядаги юришларни янги планшетида томоша қилади».

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати давомида Умида Омонова, Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Давлатбек Маҳмуджонов, Ситора Сапарова, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Олмос Раҳматуллаев, Али Қосимов, Абдималик Абдисаломов, Руқия Олимова, Зилола Актамова, Тоҳир Неъматов, Моҳинур Хабибуллаева, Муҳаммадзоҳид Суяров каби ёш юртдошларимиз шахматнинг стандарт, блиц ва рапид йўналишларида зафарли юришни амалга ошириб, шоҳсупага кўтарилишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:18, 19.07.2018.
Ўқилди: 3074 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик