"Штутгарт" ҳимоячиси Бенжамен Павар "Бавария"га ўтиши мумкин.
Мюнхенликлар Франция терма жамооаси футболчиси билан ЖЧ-2018 вақтидаёқ келишиб олганлар. Аввалига Паварнинг "Бавария"га ўтиши бир йилдан сўнг - 35 млн евролик товон пули амал қилишни бошлагандан сўнг бўлиши керак эди.
Аммо футболчининг мундиалдаги яхши ўйинидан сўнг "Бавария" уни шу ёздаёқ қўлга киритиш учун "Штутгарт" билан музокараларга киришди.
Аввалроқ, Паварга "ПСЖ", "Тоттенҳэм" ва "Атлетико" клублари қизиқаётгани хабар қилинган эди.