Криштиану Роналдунинг Instagram`даги саҳифасига жойлаган суратлари сони 2300 дан ошди.
B/R Football маълумотига қараганда, португалиялик юлдузнинг 17 июль куни ўз саҳифасига жойлаган сурати шу вақтгача юклаган 2300 та фотоси ичидан «Ёқди» тугмаси энг кўп босилган суратга айланди.
Ўзига хос рекордни қайд этган ушбу фотода Роналду «Ювентус» либосида акс этган ва суратга «Forza Juve #FinoAllaFine» дея изоҳ қолдирган.
Хабар ёзилаётган вақтгача сурат тармоқнинг 11 миллион 620 мингдан зиёд фойдаланувчисига маъқул келган, яъни шунча одам унга «Ёқди» дея муносабат билдирган.
«Fino alla fine» итальянчадан «охирига қадар» деган маънони билдиради.