Суперлиганинг 18-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Металлург" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.
Чемпионатлар доирасида клублар 41 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 33 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 109 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан. Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида юқори олти поғонани банд этиб туришибди. Бу эса беллашув аҳамиятини янада оширади.
Тошкентдаги ўйинларнинг 18тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган.
"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги 42-тўқнашув 23 июль, душанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.