Португалиянинг “Спортинг” клуби ҳужумчи Бас Достнинг ортга қайтганини тасдиқлади.
Бас Дост аввалроқ жамоа инқирозидан кейин лиссабонликлар билан шартномани бекор қилган эди.
Клубнинг янги раҳбарияти футболчининг ортга қайтиши бўйича келишувга эришган. Янги шартнома 2021 йилга қадар давом этади.
Бас Дост ўтган мавсум Португалия чемпионатида 27 та гол урди ва “Спортинг”нинг энг яхши тўпурарига айланганди.