Кириш Регистрация

Таэквондо WTF. «Korea Open»да яна бир олтин!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэквондо WTF бўйича «Korea Open» рейтинг мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этишмоқда. Қувонарлиси, бугунги баҳсларда ҳам спортчиларимиздан бири олтин медаль қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда -63кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Жайсунов мусобақа давомида Гонконг (34:0), Индонезия (20:6), Жанубий Корея (54:8) ва Таиланд (27:10) терма жамоалари спортчиларини мағлуб этди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Маълумот учун, бунгача юртдошларимиздан Динорахон Мамадибрагимова (бронза), Амирбек Тўраев (бронза), Мадина Маннопова (бронза), Жаҳонгир Худойбердиев (кумуш) ва Улуғбек Рашитов (олтин)  терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўйган эдилар.

Беллашувлар 24 июлга қадар давом этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:48, 21.07.2018.
Ўқилди: 2135 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.