АГМК - "Бухоро" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Анча орзиқиб кутилган ғалабага эришдик. Зеро жамоамиз сўнгги пайтларда чиройли ўйин ва ғалабалар билан мухлисларини хурсанд қила олмаётган эди. Натижада стадионга ишқибозлар ташрифи ҳам камайиб кетганди. Шундай бўлса-да, бизга ишониб, стадионга келиб қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шу ўринда, бугун яхши ўйин намойиш этган ҳар иккала жамоа футболчиларига ҳам раҳмат. Зеро "Бухоро" анча яхши шаклланган ва ажойиб мураббийга эга жамоа. Ушбу клубга қарши яхши ўйнаб, ғалабага эришганимиздан жуда ҳам мамнунман. Мухлисларга ҳам учрашув манзур бўлди, деб ўйлайман, - деди тажрибали мутахассис.