Испаниянинг Marca нашри “Реал” мухлислари ўртасида сўровнома ўтказди.
“Реал” мухлислар ўртасида жамоани тарк этган Криштиану Роналдунинг ўрнига кимни олиб келиш борасида сўровнома ўтказилди.
Унда “қаймоқранглилар” ишқибозлари Харри Кейн номзодини қўллаб-қувватлашди. Сўровномада 9 нафар футбочлининг номзоди кўрсатилган эди.
Мухлисларнинг 26 фоизи Харри Кейнга овоз беришди. Эдинсон Кавани ва Мауро Икардилар 14 фоиздан жамғаришиб 2-3 ўринни эгаллашди.
Мариано Диас ва Роберт Левандовскилар 12 фоиздан эгаллашди. Ушбу сўровномада 200 нафар мухлис қатнашди.