Кириш Регистрация

Осиё ўйинларига йўл оладиган барча ўзбекистонлик атлетлар допинг тестидан ўтган

Баҳо:
+ | -

Осиё ўйинлари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида атлетларни допингга текшириш масаласи ҳам кўтарилди. Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов ушбу масалага етарлича аҳамият берилганини маълум қилди.

«Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида 700дан ортиқ спортчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди. Уларни бир қанча критериялар бўйича ажратиб, мураббийларга спортчиларнинг соғлиғини юз фоиз ҳал қилиб олганидан сўнггина ўқув-йиғин машғулотларига жалб қилиш талаби қўйилди. Бунинг ортидан машғулотлар кечикиб кетиши мумкинлиги сабаб баъзи мураббийлар норози ҳам бўлишди. Бироқ касални ҳозирдан олдини олмасак, эртага газак олиб кетиши мумкин. 

Хабарингиз бор, ўзимизда Миллий допинг агентлиги очилган. Ушбу агентлик билан биргаликда иш олиб боряпмиз. Агентлик тасдиқлаган рўйхат бор. Ушбу рўйхат асосида федерацияларга дори воситалари топширилди. Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар дори воситалари билан таъминланди. Осиё ўйинларида қатнашмаётган федерациялар бундан мустасно», - деди МОҚ расмийси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида Ўзбекистон номидан неча нафар спортчи иштирок этиши маълум қилинганди.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 14:44, 28.07.2018.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик