“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг, ярим ҳимоячи Немания Матич мавсум бошини ўтказиб юборишини маълум қилди.
“Матич операцияни бошидан ўтказди. У мавсум бошини ўтказиб юборади. Футболчи жаҳон чемпионатидан жароҳат билан келди ва оддий ҳордиқ муаммони ҳал қилмади. Матич қачон майдонга қайтишини аниқ айтолмайман”, - дейди Моуринью.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи Филадельфияда операция муолажасини бошидан ўтказди.