Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Япония Парламент гуруҳи Бош котиби ўринбосари Кейсуке Сузуки бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув давомида жаноб Сузукига KEIO спорт тиббиёти университети тадқиқот маркази доценти Хироюки Ишида, шифохона вице-президенти Хироюки Кобаяши, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Атуши Суда ва Япония – Ўзбекистон Буюк ипак йўли ташкилоти вакили Мансур Баҳриддинов ҳамроҳлик қилишди.

«Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сизни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Келажакда сизлар билан биргаликда кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликда иш олиб борамиз», – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

«2020 йилгача Япония биз учун иккинчи уй бўлади десак муболаға бўлмаса керак. Олимпия ўйинлари Японияда ўтказилишини эшитиб жуда хурсанд бўлгандик. Ўйлаймизки, Токиода ўтказиладиган Олимпиада аввалгиларидан бутунлай фарқ қиладиган бўлади.

Олимпия ўйинларига катта делегация билан боришни мақсад қилганмиз. Бу борада ўзига хос стратегия ишлаб чиққанмиз. Япония футбол федерацияси билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз. Япониялик мутахассислар билан биргаликда ишлаш биз учун ёқимлидир», – деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:16, 31.07.2018.
Ўқилди: 2036 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.