Кириш Регистрация

Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда

Баҳо:
+ | -

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик машғулотларини белгиланган режа асосида, зиммаларидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда олиб бормоқдалар.

Бунгача спортчиларимиз халқаро мусобақаларда, йиғинларда иштирок этиб, ўз маҳоратларини оширдилар.

Терма жамоамизнинг дастлабки гуруҳи (11 нафар спортчи) мураббийлар Александр Пономарёв, Вячеслав Шубин, Михаил Брусчальскилар қўл остида Тошкент денгизида 27 июлдан йиғинларни бошлаган. Иккинчи гуруҳ эса бугун (9 нафар спортчи) Рустам Мирзадиёров ва Вячеслав Сергеевлар бошчилигида навбатдаги йиғинга киришдилар.

Машғулотлар 19 августга қадар давом этади. Маълумот учун, Осиё ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича беллашувлар Палембанг шаҳрида 25 августдан сўнг старт олади.

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Вадим Меньков
Элёржон Мамадалиев
Артур Гулиев
Серик Мирбеков
Нурислом Тўхтасин ўғли
Екатерина Шубина
Ксения Кочнева
Юлия Борзова
Ольга Умаралиева
Наталя Казанцева
Эрнест Ирназаров
Шоҳрух Аъзамов
Шаҳриер Маҳкамов
Вильям Ибрагимов
Александр Тропин
Жавоҳир Нурматов
Алексей Мочалов
Нилуфар Зокирова
Дилноза Раҳматова

Бош мураббий: Александр Пономарев
Мураббий: Вячеслав Сергеев
Мураббий: Рустам Мирзадиёров
Мураббий: Вячеслав Шубин

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:42, 01.08.2018.
Ўқилди: 3232 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик