Ҳужумчи Абель Эрнандес Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар тарқатмоқда. Уругвайлик футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, Абель ўтган мавсумни АПЛ клуби “Халл Сити” сафида ўтказган эди.