“Бенфика” клуби ҳимоячиси Лисандро Лопес “Женоа” сафига ўтади. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Томонлар футболчининг трансферини келишиб олди. Яқин вақт ичида у янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Лисандро Лопес ўтган мавсумнинг ярмини “Интер” сафида ўтказган.