Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Қиличбозларимиз Иорданиядаги мусобақада бир йўналишда учта медалга эгалик қилишди

Баҳо:
+ | -

Иорданиянинг Амман шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё кадет цикли доирасидаги навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди. Бу сафарги мусобақада қитъамизнинг тўртта мамлакатидан 24 нафар спортчи иштирок этди. Унда ўзбекистонлик ёш қиличбозлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, сабля бўйича беллашувларда иштирок этган тўрт нафар спортчимизнинг уч нафари совриндорлар қаторидан жой олди.

Чорак финал доирасида кечган баҳсларда Шерзод Мамутов БАА вакилини, Жалолиддин Душамбоев қувайтлик рақибини, Бобур Расулов иорданиялик спортчини мағлубиятга учратишди. Ярим финалдаги «ўзбек дербиси»да Жалолиддин Душамбоев Шерзод Мамутовни мағлубиятга учратиб финалга йўл олди. Бобур Расулов эса қувайтлик Муҳаммад Алфадҳлига имкониятни бой берди. Олтин медаль учун кечган баҳсда Қувайт терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Алфадҳли Жалолиддин Душамбоевни мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Иорданиядаги Осиё кадет цикли мусобақасида Жалолиддин Душамбоев кумуш, Шерзод Мамутов ва Бобур Расуловлар бронза медалини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган Осиё кадет цикли баҳсларида спортчиларимиз Пазил Генжабаев олтин, Шерзод Мамутов эса кумуш медалга сазовор бўлганди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:54, 10.08.2018.
Ўқилди: 1918 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6282]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5314]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2873]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2789]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2660]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2604]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2405]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2361]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2336]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2288]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик