Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 17 август куни (Тошкентда 18 август) ўтказади. АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтадиган жангда ҳамюртимизга ганалик Альберт Менса рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда учта жанг ўтказган ва уларнинг ҳар уччаласида ғалаба қозонган (2таси нокаут билан).
Африкалик боксчи эса 38та жанг ўтказиб, уларнинг 31тасида ғолиб бўлган (15тасида рақибларини нокаутга учратган). Олтита жангда мағлубиятга учраган бўлса, битта баҳсда дурангга эришган.