“Нефтчи” - “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз етакчи футболчиларимиздан бири Суҳроб Бердиевлар иштирок этишди.
– Ўйин шиддатли кечди. “Дерби”лар одатда шундай ўтади. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бугун бажаришда оқсадик. Бунинг натижасида мағлубиятга учрадик. Қолаверса яратилган вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик.
Шунча йўл юриб бизни қўллаш учун келган мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги учрашувларда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.