Италия чемпионатининг 1-турида "Ювентус" "Кьево" меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди.
3-дақиқада Хедиранинг голидан сўнг туринликлар ҳисобни очган бўлсаларда, Стемпиньски ва Жаккеринининг пенальтидан урган голидан сўнг мезбонлар олдинга чиқиб олдилар. 75-дақиқада Бани ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб тенглашди.
Қўшиб берилган дақиқаларда Бернардески туринликларнинг ғалаба тўпини киритди. Меҳмонлар сафида Криштиану Роналду 90 дақиқа ҳаракат қилди ва натижали ҳаракат содир қилмади.
Италия чемпионати
1-тур
Кьево – Ювентус 2:3 (1:1)
Голлар: 0:1 – 3 Хедира, 1:1 – 38 Стемпиньски, 2:1 – 56, пенальти Джаккерини, 2:2 – 75, автогол Бани, 2:3 – 90 Бернардески.
Кьево – Соррентино (Шемпер, 90), Россеттини, Томович, Каччаторе, Бани, Ригони, Депаоли, Хетемай (Оби, 78), Радованович, Жаккерини, Стемпиньски (Жоржевич, 66).
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Кьеллини, Куадрадо (Бернардески, 56), Пьянич, Хедира (Джан, 84), Дуглас Коста (Манджукич, 64), Дибала, Роналду.
Огоҳлантириш: Радованович (60), Томович (90).