Кириш Регистрация

Эркин кураш. Бекзод Абдураҳмонов икки карра Осиё ўйинлари чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бошланиб кетди. Бироз аввал эркин кураш баҳсларида -65кг вазн тоифасидаги спортчимиз Сирожиддин Ҳасанов бронза медали соҳибига айланиб, терма жамоамизга илк олтин медални тақдим этганди.

Ҳозиргина -74кг вазн тоифасидаги спортчимиз Бекзод Абдураҳмонов мусобақадаги финал жангини ўтказди. Ҳал қилувчи жангда Бекзодга қозоғистонлик Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Муросасиз кечган баҳсда ҳамюртимиз рақибини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва терма жамоамизга илк олтин медални тақдим этди.

Бекзоднинг ушбу олтин медали Ўзбекистон спорт делегациясининг Индонезиядаги XVIII Осиё ўйинларидаги биринчиси сифатида тарихга кирди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу чемпионлик Абдураҳмонов учун Осиё ўйинларидаги иккинчи ғалаба ҳисобланади. Бунгача у 2014 йилда ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олишга муваффақ бўлганди. Эътиборлиси, тўрт йил олдин ҳам айнан Бекзод делегациямизга илк олтин медални тақдим этганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони иккитага етди. Ушбу муваффақият билан спортчи ва унинг мураббийларини табриклаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:12, 19.08.2018.
Ўқилди: 5353 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик