“Бавария” ярим ҳимоячиси Кингсли Команнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Футболчи Бундеслиганинг илк турида “Хоффенхайм” билан кечган учрашувда жароҳат олган эди.
Франциялик футболчига олти ой аввалгидек чап оёқ синдесома синиши ташҳиси қўйилди.
Тиббий текширувлар натижасига кўра, Команни операция қилишади. Футболчи бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.