ПСЖ “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични ёзги трансферлар вақтида сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Le10Sport хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, Антеро Энрике бугун Сергейнинг вакиллари билан мазкур трансфер борасида музокара олиб бормоқда.
Клаудио Лотито сербиялик ярим ҳимоячини 130 млн еврога баҳолади. Аввалроқ, Савич хизматига “Ювентус”, “Реал” ва “Милан” клублари қизиқиш билдираётганди.
Маълумот учун, Францияда трансфер ойнаси 31 август ёпилади.