Россиялик машхур ҳужумчи Павел Погребняк “Урал” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар бермоқда. Погребняк янги жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолади. Футболчи “Урал” сафига эркин агаент сифатида келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Погребняк аввал Россия чемпионатидан йўқ бўлиб кетган “Тосно”да тўп сурар эди.