Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Бугун Тошкентда Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланади

Баҳо:
+ | -

Халқаро қиличбозлик федерацияси сентябрь ойининг иккинчи шанбасини Бутунжаҳон қиличбозлик куни сифатида эълон қилган. Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад Олимпия спорт тури ҳисобланган қиличбозликни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришдир. Бутунжаҳон қиличбозлик куни бу йил 8 сентябрь кунига тўғри келмоқда.

Ушбу байрам «Спорт барча учун» шиори остида ташкил қилинади. Йиғилганларга Қиличбозликнинг турли йўналишлари бўйича чиқишлар, спортнинг ушбу тури гўзаллиги намойиш этиб берилади.

Ўзбекистонда ҳам бу кунни кенг миқёсда нишонлаш режалаштирилмоқда. Бугун, 6 сентябрь куни соат 18:00да Тошкент шаҳридаги «Ашҳобод» боғида Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланади. Ушбу спорт байрамида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг 200 нафардан зиёд вакили иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида таниқли ва истеъдодли спортчилар, мураббийлар, фаҳрий меҳмонлар бўлади.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари гувоҳига айланишлари мумкин. Шунингдек, сизни турли танловлар ва эсдалик совғалари кутиб турибди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:21, 06.09.2018.
Ўқилди: 2205 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик