Ўзбекистонлик шахматчи Шамсиддин Воҳидов халқаро мусобақада ғолиб чиққанидан сўнг гроссмейстерлик талабини бажарди.
Шамсиддин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Овертайм клубида ўтказилган мусобақада 9 уринишда 6,5 очко тўплаган ҳолда шохсупанининг юқори поғонасига кўтарилди.
Аввалроқ у Виктор Львович Корчной хотирасига бағишланган халқаро шахмат фестивалида бронза медали соҳибига айланган, ёшлар ўртасидаги рейтингда эса биринчи ўринни эгаллаган эди.