Испания терма жамоаси устози Луис Энрике Хорватияга қарши ўйиндан олдин энг кучли футболчи номини айтди.
“Агар Хорватия терма жамоаси доирасида айтадиган бўлсам, мен фақат Модрич ва Ракитични танлайман. Бу икки футболчи жуда катта тажрибага эга. Агар дунё миқёсида оладиган бўлсам, энг кучли футболчи Мессидир. У бошқа футболчилардан бир поғона устун туради”, деди Энрике.