Яримҳимоячи Раҳим Стерлинг "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтириши мумкин.
The Times хабарига кўра, футболчи ва клуб янги шартнома борасида янги музокараларни бошлайди.
Манбага кўра, Стерлинг клубдан ҳафталик маошини 175 минг фунтдан 270 минг фунтга оширилиши сўрамоқчи.
Ҳозирда "Сити"да ҳаммадан кўп Кевин де Брюйне ҳақ олади - ҳақтасига 250 минг фунт. Бонуслар ва имиж ҳуқуқи қўшилса бу сумма 342 минг фунтга ошади.
АПЛнинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси Алексис Санчес (ҳафтасига 350 000 фунт) бўлиб турибди, кейин Ҳарри Кейн (300 минг), Месут Ўзил (300 минг) ва Поль Погба (290 минг).