"Пахтакор" ҳимоячиси “Навбаҳор" билан учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
“Ўйин қийин кечишини билгандик ва мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Бу ерда икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман. Беллашувда устунликка эга бўлгандик. Бизни қолган турларда шундай қийин кечадиган ўйинлар кутиб турибди”, дейди Сайфиев.