Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби “ПСЖ” ва Португалия терма жамоасининг 26 ёшли яримҳимоячиси Витинья трансфери бўйича парижликларга янги таклиф билан чиқди. Fichajes нашрига кўра, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес трансфер ойнаси ёпилгунига қадар футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун сўнгги бор уриниб кўрмоқчи.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Реал” таклиф суммасини 150 миллион еврогача оширган. “Қироллик клуби” айнан шу сумма “ПСЖ”ни ўз етакчисини қўйиб юборишга кўндиради, деб умид қилмоқда. Агар ушбу келишув амалга ошса, Витинья “Реал” тарихидаги энг қиммат харидга айланади.

Витинья 2022-йилдан бери “ПСЖ” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшанда Франция клуби португалиялик иқтидор эгасини “Порту”дан 41,5 миллион евро эвазига харид қилган эди.

Париждаги фаолияти давомида яримҳимоячи тўрт марта Франция чемпионлигини қўлга киритди. Қолаверса, Витинья “ПСЖ”нинг қаторасига икки марта Чемпионлар Лигасида зафар қучишига ҳисса қўшган. Эслатиб ўтамиз, футболчи Парижга кўчиб ўтгунига қадар Англия Премьер Лигасида ҳам ҳаракат қилган бўлиб, “Вулверҳэмптон” сафида ижара асосида тўп тепган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:18, 25.08.2026.
Ўқилди: 4213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик