talkSPORT маълумотига кўра, «Барселона» Алехандро Бальдени 45 миллион еврога, яъни тахминан 38,5 миллион фунт стерлингга баҳолаган. Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» трансфер ойнаси ёпилиши олдидан чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.
«Манчестер Юнайтед» 22 ёшли Испания терма жамоаси футболчисини Люк Шоуга рақобатчи сифатида ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни маъқул кўрмоқда. Шу сабабли «Барселона» белгилаган тўлиқ трансфер нархи келишувга тўсқинлик қилиши мумкин.
Балде «Барселона»нинг Ла Лига биринчи турида «Эльче»га қарши 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашуви қайдномасига киритилмаган эди. Ўйиндан сўнг каталонияликлар бош мураббийи Ханси Флик ҳимоячининг «фикри ҳозир керакли жойда эмас»лигини таъкидлаган.
«Манчестер Юнайтед»нинг асосий трансфер мақсади бўлган Льюис Холлнинг «Ньюкасл»да қолиши кутилмоқда. Шу боис Майкл Кэррик жамоаси Бальде билан бир қаторда «РБ Лейпциг» футболчиси Давид Раумни ҳам асосий муқобил вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Клуб трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилгунига қадар чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.













