Кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Ювентус” “Валенсия” майдонига сафар уюштирди.
Мазкур ўйинда туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи бўлимда ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Шу тариқа португалиялик футболчининг“Ювентус” сафида Чемпионлар лигасидаги дебют ўйини ана шундай хунук таассурот билан ёдда қоладиган бўлди.
Энди вазиятга тўхталсак. Криштиану шунчаки провокатсиянинг қурбони бўлди. “Валенсия” футболчиси қўполлик йўқ жойда йиқилди. Роналду эса, “Қўполлик йўқ эди-ку, ўхшамади қилиғинг, тур энди”, дегандек рақибининг бошини ушлаб қўйди. Одатда, футболда бундай вазиятларни кўп кўрамиз. Ҳакам қўполлик йўқ деб баҳолаганидан кейин йиқилган футболчи ўрнидан туриб ўйинни давом эттиради ҳатто рақиб Роналдунинг ҳаракатини такрорлаган тақдирда ҳам. Бироқ “Валенсия” футболчиси пашшадан фил ясаб, дарров жанжални юзага келтирди. Ёрдамчи ҳакам эса табиий Роналдунинг ҳаракатини бош ҳакамга етказди ва “Роналду рақибга қўполлик қилиб, бошига муштлабди”, каби тушунган ҳакам Криштиануга қизил кўрсатди.
Хулоса қилиб айтганда, қуйидаги видеодан ҳам кўриш мумкин, Роналду қизил карточкага лойиқ иш қилмаганди. Одатда, профессионал ҳакамлар бундай расмий ўйинларда бундай вазиятлар учун кўпи билан сариқ карточка кўрсатишади. ВИДЕО