Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан танишув. Қашқадарё вилояти

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли Қарори ҳамда, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йил 3 августдаги “Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилиш бўйича” 128-и/ч сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб академияларга қабул жараёни бўлиб ўтгани ҳамда расмий саҳифамиз орқали республикадаги ҳар бир академия ҳақида маълумот бериб ўтишимиз ҳақида хабар берган эдик.
Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига болалар 11 ёшдан бошлаб қабул қилинади. Имтихонлар 4 йўналиш бўйича топширилади.

- ўйин амалиёти;
- жисмоний сифатлар;
- техник сифатлар;
- тезкор фикрлаш.

Юқоридаги имтихонлардан муваффақиятли ўтган болалар ўқув даргоҳига қабул қилинади ва уларнинг ота-оналари билан шартнома тузилади.
Республиканинг 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академиясига имтиҳонлар 4 августдан 22 август кунига қадар давом этди. 2001-2007 йиллар оралиғида туғилган, футболга ихлосманд болалар ва ўсмирлар 2 босқичдан иборат имтихонларни топширдилар. Ҳар бир йил бўйича имтихонларни энг муваффақиятли топширган футболчилар академияларга қабул қилинди. Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилинган болалар ноябрь ойида пойтаҳтда ташкил этилган мусобақада вилоят терма жамоаси сафида иштирок этадилар ҳамда, улардан энг иқтидорлилари Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясида ўқишини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Бугун Қашқадарё болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

- Қашқадарё болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ҳар бир ёш тоифасидан 22 тадан умумий 154 нафар ўқувчи қабул қилинди;

- Академияда ўқиш жараёни 2018 йилнинг 5 сентябрь кунидан бошланди;

- ҳар 3 ойда академия резерви учун кириш имтихонларидан ўта олмаган ёки умуман имтихонда қатнашмаган болалар учун қайта имтихонлар ўтказилади;

- ҳар 6 ойда Республика академиясига ўқишга ўтган ёки академияда фанларни ўзлаштира олмай имтихондан йиқилганларни ўрнини тўлдириш учун учун қайтадан академия резервидан спортчилар саралаб олинади;

- Академия директори: Султонов Нурали Шодмонович;

- Академия манзили: Қарши шаҳри, Хонобод кўчаси;

- Маълумот учун телефон: +998913225000

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:49, 21.09.2018.
Ўқилди: 3335 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4231]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2605]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2559]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2430]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2407]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2382]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2275]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2201]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2082]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1980]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик