"Интер"нинг собиқ ҳужумчиси ҳозирда хитойнинг "Цзянсу Сунин" клубида ўйнаётган Эдер миланликларни "Ювентус"га қарши кураша оладиган ягона жамоа деб блмоқда.
"Чемпионлар лигасида сешанба кунги ҳалаба мавсумдаги туб бурилиш бўлиши мумкин. "Интер" жуда кучли ва ҳақиқий анти-"Ювентус" ҳисобланади. Скудетто учун курашда уларни курашга чақира оладиган ягона амоа.
Менимча, "Рома" бундай эмас. "Наполи" - хавфсираса бўладиган жамоа, аммо ўйинчиларнинг индивидуал маҳорати борасида ютқазади. Мавсум узоқ, "Интер"га вақт керак. Мавсумолди тайёргарлик вақтида Спалетти скудетто ҳақида оғиз очганди.
"Ювентус" Криштиану Роналду билан енгилмасга айланганми? Криштиану - чемпион, бу муҳокама қилинмайди. У кўп голлар уради, энг яхши тўпурар номига муносиб", - дейди Эдер.