Amazon компанияси ушбу мавсум давомида "Ливерпуль" ҳақида ҳужжатли сериал суратга олмоқчи бўлди.
Компания бу борада клубга сўроқ юборди. "Ливерпуль" хўжацини Жон Генри ва бошқар раҳбарлар бунга рози бўлдилар, аммо ҳал қилувчи сўзни жамоа бош мураббийи Юрген Клопп айтди.
Немис мутахассиси суратга олиш ишларига рози бўлмади. Клоппнинг фикрича, бу амоага фойда келтирмайди ва ўйинчилар камера қаршисиза ўзларини табиий ҳис қилмайдилар.
Amazon аввлроқ "Манчетер Сити" ҳақида All or Nothing сериалини суратга олган. Суратга олиш ишлари машғулотларда, ўйинларда, кийиниш хонасида ва мураббийлар хонасида олиб борилган Шунингдек, жамоа устозидантезкор интервьюлар олинган.
"Ювентус" ҳақида худди шундай фильмни Netflix суратга олган эди.