Pepsi Суперлига 24- тур доирасидаги “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин қўқонликлар етакчиларидан бири Жавоҳир Сиддиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Афсуски, омадимиз келмади. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Кейинги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.