«Манчестер Юнайтед» Мадриднинг «Реал» клубининг бир йўла икки ярим ҳимоячиси — Орельен Тчуамени ва Эдуардо Камавингага қизиқиш билдирмоқда.
Англия гранди анчадан бери ҳар иккала француз учун даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда. Transfer News Live нашрининг ElNacional'га таяниб хабар беришича, «қизил иблислар» ушбу ёзда «қаймоқранглилар»нинг икки хавбеки билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Реал» футболчиларнинг сотувидан умумий ҳисобда 150 миллион еврога яқин маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда — йиғилган маблағ «Манчестер Сити»дан Родри трансферини ёпишга ёрдам беради.
Тчуамени ва Камавинга Мадридда қолишни афзал кўришлари тахмин қилинмоқда, аммо «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқиши аниқ ва жиддий тус олса, вазият ўзгариши мумкин.













