Англия премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган “Вест Хэм” – “Челси” учрашувида ҳисоб очилмади.
Ушбу учрашувда ўйин назорати тўлақонли “Челси” устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда кўплаб хавфли ҳужумларни ташкил қилган “кўклар” мақсадларига етишолмади. Биринчи бўлим шундай тарзда якунланган бўлса. Иккинчи бўлимда “болғачилар” ярим ҳимоячиси Александр Ярмоленко қулай вазиятдан фойдалана олмади. Шундан сўнг, “Вест Хэм” яна бир-иккита ҳужумларни уюштирди. Аммо, гол уриш қўлидан келмади. Иккинчи бўлимнинг охирларида устунлик фақат “Челси”нинг қўлида бўлида. Ҳужумлар ёмғири десак ҳам муболаға бўлмайди. Виллиан, Баркли, Азар ўзларига берилган имкониятдан фойдалана олмадилар. Афсуски, Сарри қўл остида жамоа “Ливерпуь”нинг натижасини такрорлай олмади.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” жорий мавсумда кетма-кет 7 ғалаба қозонди ва тарихини янгилади.
Вест Хэм – Челси 0:0
17.30, «Олимпийский стадион»
Вест Хэм: Фабианьски, Бальбуэна, Диоп, Масуаку, Райс, Нобл (Санчес, 85), Обианг, Фелипе Андерсон (Снодграсс, 74), Антонио (Перес, 65), Ярмоленко, Сабалета.
Челси: Аррисабалага, Рюдигер (Кэйхилл, 69), Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 79), Жоржиньо, Виллиан, Канте, Азар, Жиру (Мората, 65).
Огоҳлантиришлар: Канте (50), Фелипе Андерсон (52), Снодграсс (90).