Кириш Регистрация

Каратэчимиз Бокудаги халқаро мусобақада совриндор бўлди

Баҳо:
+ | -

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида каратэ бўйича ҳалқаро мусобақа ўтказилмоқда. Ушбу турнирда мезбон спортчилардан ташқари Ўзбекистон, Россия, Эрон, Туркия, Швейцария, Қозоғистон, Туркманистон, Франция, Беларусь, Грузия ва Украинадан ташриф буюрган каратэчилар татамига чиқишмоқда.

Кеча мусобақада 6-7, 10-11 ва 12-13 ёшга тўлган ўғил-қизлар ката ва кумите баҳсларида куч синашдилар. 10-11 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда -40кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Амирбек Султонов бронза медалига сазовор бўлди. Бугун 14-15 ҳамда 16-17 ёшли каратэчилар, шунингдек фахрийлар (35-45 ва 46-55 ёшга кирган эркак ва аёллар) совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Эртага Боку очиқ турнирининг сўнгги кунида эса катталар (эркаклар 60, 67, 75, 84 ва +84кг, аёллар 50, 55, 61, 68 ва +68 кг) ўзаро баҳсларга киришади. Шунингдек, ката ва кумите бўйича ҳам алоҳида мусобақалар бўлиб ўтади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:50, 29.09.2018.
Ўқилди: 1635 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик